17.03.2022 18:16
27680
Calciomercato: Шомуродов «Рома»ни тарк этиши мумкин 

Римнинг «Рома» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. 

Calciomercato хабарига кўра, клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун аввало аксарият ўйинчилари билан хайрлашади. Хусусан, клуб раҳбарияти ва бош мураббий Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовнинг жамоа асосий таркибидан муқим ўрин ололмагани сабабли уни трансферга қўйиб, ўзбекистонлик форвард ўрнига Тэмми Абраҳамга рақобатчилик қила оладиган ҳужумчини таклиф этмоқчи. 

«Рим клуби янги лойиҳасида Элдор Шомуродовнинг муҳим ўрин эгаллашини кутган, бироқ 26 ёшли форвард кутилган даражани кўрсата олмаган», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Элдор Шомуродов ўрнига Рим клуби «Арсенал» форварди Александр Ляказеттни таклиф этмоқчи. У ёзда эркин агент сифатида Римга кўчиб ўтиши мумкин. 

Маълумот учун, Элдор Шомуродов римликлар билан 2026 йилга қадар шартномага эга. У жорий мавсум А Серияда 21 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар