16.03.2022 17:25
14953
Теглар
Манба: «ПСЖ» ҳужумчисини «Барса»га таклиф қилган

«ПСЖ» клуби жамоанинг бразилиялик юлдузи Неймар билан хайрлашишга қарши эмас.

Foot Mercato хабарига кўра, «ПСЖ» хўжайини Носир Ал Ҳилайфи қарорига кўра клуб спорт директори Леонардо жамоа форварди Неймарга янги клуб излашни бошлаган. Қайд этилишича, Париж клуби 30 ёшли бразилиялик ўйинчисини сотиб олиш таклифи билан Европанинг бир қатор клублари, шу жумладан «Барселона» билан ҳам алоқага чиққан. 

Нашрнинг ёзишича, Каталония клубининг Неймарни клубга қайтириш борасидаги позицияси ҳозирча маълум эмас. Клубдаги молиявий қийин ҳолат бу трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Аввалроқ, Неймарнинг «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг Каталонияга жўнаб кетгани ҳақида хабар қилинган эди. Футболчининг оила аъзолари Барселонада истиқомат қилишади.

Маълумот учун, Неймар 2017 йилдан буён Париж клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 30 ёшли футболчининг йиллик маоши 30 миллион еврони ташкил этади. У жорий мавсум «ПСЖ» сафида жами 20 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар