14.03.2022 22:02
13332
Суарес «ПСЖ» мухлисларининг Месси ва Неймарга ҳуштакбозлик қилганига муносабат билдирди

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес «ПСЖ» сафидаги собиқ жамоадошлари Лионель Месси ва Неймарни қўллаб-қувватлади.

Якшанба кунги «ПСЖ» - «Бордо» (3:0) ўйинида парижлик мухлислар Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппега нисбатан ҳуштакбозлик қилиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилишган эди. Аргентиналик ва бразлиялик юлдузнинг собиқ жамоадоши Луис Суарес бу борада уларни қўллаб-қувватлаган.

«Доимгидек футболда ҳаммасини тез унутишади. Шунга қарамай, биз сиз билан. Иккингизни ҳам яхши кўраман», - дея «инстаграм»да дўстларини белгилаб изоҳ қолдирган уругвайлик 34 ёшли форвард.

Эслатиб ўтамиз, Месси – Суарес – Неймар триоси 2014-2017 йиллар давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар