14.03.2022 16:43
10188
Неймар «Бордо»га қарши ўйинда парижлик мухлисларнинг ҳуштакбозлигидан хафа бўлди. У баҳсдан кейин Барселонага жўнаган

Франция чемпионати доирасидаги «ПСЖ» - «Бордо» (3:0) ўйинида Неймар жамоа мухлисларидан қаттиқ ранжиган.

L’Equipe хабарига кўра, ўйин давомида парижлик мухлислар бразилиялик ҳужумчи манзили томон ножўя сўзлар айтиб, ҳуштакбозлик қилинганидан Неймар қаттиқ хафа бўлган. Ўйиндан кейин эса у Париждан Барселонага жўнаб кетган. Қайд этилишича, футболчининг ўғли ва оила аъзолари Каталонияда истиқомат қилмоқда.

Якшанба кунги «Бордо» билан баҳсда «Реал»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (1:3) аламзада бўлган мухлислар Неймар, Месси ва Мбаппега ҳуштакбозлик қилишган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар