Франция биринчи дивизионида 28-тур баҳслари ўтказилмоқда.
Тур доирасида лига пешқадами «ПСЖ» аутсайдер «Бордо»ни ўз уйида меҳмон қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба орқали парижликлар ҳисобидаги очколар сони 65тага етди ва энш яқин таъқибчи билан орадаги фарқ 15 очкони ташкил этмоқда. «Бордо» эса 22 очко билан 20-ўринда қоладиган бўлди.
Лига 1. 28-тур
13 март. Якшанба
ПСЖ — Бордо 3:0
Голлар: Мбаппе (24), Неймар (52), Паредес (61).
ПСЖ – Навас, Ҳакими (Керер, 88), Маркиньос, Кимпембе, Мендеш (Диалло, 84), Вейналлум (Дракслер, 88), Данилу, Паредес, Месси, Неймар, Мбаппе.
Бордо – Пуссен, Кватенг, Марсело, Грегерсен, Аҳмедходжич, Гилавоги, Адли (Дилросун, 81), Онана (Игнатенко, 68), Ҳван Ий Чжо (Ньянг, 80), Элис (Мара, 68), Уден (Менса, 69).