13.03.2022 09:15
2155
Левандовски бир мавсумда сафарда урилган голлар сони бўйича Бундеслига рекордини такрорлади

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг 26-турида «Ҳоффенҳайм» (1:1) дарвозасига тўп киритди.

Бу — унинг ушбу мавсумда Германия чемпионати доирасида сафардаги 17-голи.

Натижада польшалик ҳужумчи сафардаги голлари бўйича турнир рекордини такрорлади. Фақат 1973/74 йилги мавсумда Юпп Ҳайнкес ва 2019/20 йилги мавсумда Тимо Вернер бир мавсумда меҳмонда 17та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Левандовскида мутлақ рекордчи бўлиш имконияти бор, чунки «Бавария» мавсум сўнгигача сафарда яна 4та ўйин ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар