13.03.2022 11:18
1474
Аллегри «Сампдория» устидан қозонилган ғалаба, Мората, Кен ва Рабьо ҳақида гапирди

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 29-туридан ўрин олган «Сампдория»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мората (дублга эришди) — техника бўйича Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Агар у дарвоза олдида кўп вақт ўтказса, муаммоларга дуч келади. У қанотга яқинроқ ҳаракат қилганида, маҳорати туфайли бўш ҳудуд эгаллаб, ўзини ажойиб тарзда намойиш этади. 

Ўйинни назорат қилганимизда ақллироқ бўлишимиз керак. Қачон сабр қилиш кераклигини билишимиз ва керакли дақиқани кутишимиз керак. 

«Сампдория» осон жамоа эмас, бу ғалаба бизга 4-ўринни эгаллаш ва «Вильярреал»га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз учун керак эди. 

Кен яхши ўйнади: пенальти ишлади, биринчи голда иштирок этди. У биз учун муҳим. Албатта, у ҳали ёш ва, айниқса, тўпни бошқариш нуқтайи назаридан ўсиши керак. Аммо унинг олдида бўш жой бўлса, у қўрқинчли бўлиши мумкин.

Рабьо ўйнаганида, у бир мавсумда 10та гол уришга қодир, деган туйғу пайдо бўлади, аммо бу содир бўлмайди. У ҳужумда анча самарали ҳаракат қилиши керак», – дея туринликлар устозининг сўзларини келтиради DAZN.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар