11.03.2022 14:18
11915
Манба: Қатар амири Неймарни ёзда сотиб юбормоқчи

«ПСЖ» футболчиси Неймар ёзги трансферлар ойнаси вақтида бошқа клубга кўчиб ўтиши мумкин.

Франциялик журналист Ромен Молинанинг маълум қилишича, клубнинг эгаси ҳисобланган Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ат-Тани бразилиялик футболчи атрофида юзага келадиган доимий муаммолардан зериккан. Бундан ташқари, Неймар клубдаги катта вақтини жароҳатлари билан ўтказмоқда. 

Парижликлар 30 ёшли ҳужумчи трансфери учун 100 млн евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 

Маълумот учун, бразилиялик футболчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар