11.03.2022 16:17
2453
Легионерлар катта саҳнада. Самарқандда ўтган «Сурхон» - «Навбаҳор» учрашувидан фотожамланма

Суперлига 2-тури доирасидаги эътиборли баҳслардан бири «Сурхон» ва «Навбаҳор» ўртасида кечди. Самарқандда ўтган баҳсда Сурхондарё ва Намангандан ҳам юзлаб мухлислар ташриф буюришди.

Икки жамоа ҳам чемпионатни дуранг натижа билан бошлаган ва 2-турда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушган эди. Ўйин олдидан мамлакатимиз мадҳияси садолари остида очилиш маросими ўтказилди. 

Мухлислари қўллаб-қувватлаши остида ўйинни ҳужумкор бошлаган наманганлик футболчилар 6-дақиқадаёқ Элгужа Григалашвилининг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар қарши ҳужумдан фарқни иккитага оширган бўлса, ўйин якунида VAR орқали белгиланган пенальтидан Термиз жамоаси легионери Маркович унумли фойдаланиб, фарқни қисқартирди, холос – 1:2. 

Шу куни меҳмонларнинг икки голига ҳам Даврон Ҳошимов ҳаммуаллифлик қилди. Шунингдек, ўйинда икки жамоадан ҳам голларга легионерлар муаллифлик қилишди.

Tribuna.uz Самарқандда сурхондарёлик ва наманганлик мухлислар қўллаб-қувватлаши остида ўтган ўйиндан фотожамланмани тақдим этади:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар