09.03.2022 00:48
4401
Теглар
ФИФА: Россия четлатилгани сабаб Польша ЖЧ-2022 саралаши финалига йўл олди, Украинанинг ўйини июнга қолдирилди

Польша миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши плей-оффининг финалига йўлланма олди. 

Польша яримфиналда Россия билан баҳс юритиши керак эди. Аммо ФИФА сиёсий вазият сабаб русларни халқаро мусобақалардан четлатди. 

Натижада польяклар саралаш финалига тўғридан тўғри йўлланма олди. Жамоа йўлланма учун Швеция ва Чехия ўртасидаги баҳс (24 март) ғолиби билан тўқнаш келишади. Беллашув 29 мартда бўлиб ўтади.

Россия билан уруш олиб бораётан Украинанинг Шотландия билан ўйини июнга қолдиририлди. Ушбу жамоалар билан бир «сетка»дан ўрин олган Уэльс ва Австрия ўртасидаги баҳс эса режалаштирилганидек 24 мартда бўлиб ўтади, аммо ғолиб жамоа Украина—Шотландия ғолибини июнгача кутади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА аввалроқ Россия миллий жамоаси ва клубиларини халқаро турнирлардан четлатганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар