05.03.2022 04:04
2474
Теглар
А Серия. «Интер» аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этиб, яна пешқадамга айланди

Италия А Серияси 28-тури доирасида «Интер» ўз майдонида «Салернитана»ни қабул қилди.

Ўйинда Лаутаро Мартинеснинг ҳет-триги ва Жеконинг дубли миланликларга йирик ғалабани тақдим этди – 5:0. Бу натижа билан «Интер» А Сериядаги 4 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади.

Шу тариқа, Индзаги шогирдлари очколари сонини 58тага етказиб, 2-ўриндаги «Наполи»ни бир очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамликни қайтаришди. «Салернитана» эса 15 очко билан сўнгги 20-ўринда қолди.

А Серия. 28-тур
Интер – Салернитана 5:0
Голлар:
1:0 – 22 Мартинес, 2:0 – 40 Мартинес, 3:0 – 56 Мартинес, 4:0 – 64 Жеко, 5:0 – 69 Жеко.
Интер – Ҳанданович, Думфрис, де Врей (Раноккия, 62), Шкриньяр, Бастони, Дармиан (Гозенс, 62), Брозович (Гальярдини, 71), Чалханоглу (Видаль, 62), Барелла, Жеко (Корреа, 75), Мартинес.
Салернитана – Сепе, Маццокки (Оби, 71), Фасио, Дрэгушин, Раньери, Кастанос (Руджери, 83), Кулибали, Эдерсон (Радованович, 71), Верди (Дзортеа, 60), Журич, Муссе (Перотти, 60).
Огоҳлантиришлар: Дармиан (7), Муссе (12), де Врей (45).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар