03.03.2022 13:23
3688
«Олимпик» ва «Сурхон»даги испанияликлар дебютидан фоторепортаж

Кеча, 2 март санасидан Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсум старт олди. 

1-турни очиб берувчи беллашувлардан бири Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида, «Олимпик» ва «Сурхон» жамоалари иштирокида бўлиб ўтди ва ушбу беллашувда ҳисоб очилмади. 

Париж-2024 Олимпиадасига йўл олиш мақсадида тузилган ва дебют мавсумидаёқ Суперлигага йўлланма олган «Олимпик» ушбу учрашувда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли лигасида илк учрашувида майдонга тушди. Темур Кападзенинг ёшлардан иборат жамоаси жисмонан бақувват «Сурхон» футболчиларига қарши ўйинда яхшироқ ҳаракат қилди. Олимпиячилар кўпроқ тўп билан муносабатда бўлишди ва рақиб яриммайдонида бир қатор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. 

Феврал бошида испаниялик мураббий Анхель Лопес қўл остига ўтган «Сурхон» эса, асосан, қарши ҳужумларни кўзлаб ўйнади. Тажрибали ҳимоячилар ва испаниялик янги дарвозабон жарима майдони ичига ҳаводан узатилган барча тўпларни қайтаришди. Ҳужум чизиғи вакиллари эса мудофаадагиларнинг ишини муваффақиятли давом эттира олишмади. Жамоа бош мураббийи учрашувдан кейинги матубот анжуманида тўлиқ ўйин картинасини тузиб олиш учун бироз вақт кераклигини айтиб ўтди. «Олимпик» бош мураббийи Темур Кападзе ҳам испаниялик мураббийдан испанларга хос, комбинацион ўйин кутганини яшириб ўтирмади. 

Қуйида ушбу беллашувдан фотожамланмани томоша қилишингиз мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар