28.02.2022 13:55
4801
Моуриньо «Рома»нинг «Специя»га қарши учрашувини жамоа автобусида кузатди

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия доирасидаги «Специя»га қарши учрашувни жамоа автобусидан кузатди. 

Португалиялик мутахассис «Верона»га қарши беллашувдаги хатти-ҳаракатлари учун Италия футбол ассоциацияси томонидан 2та ўйинга дисквалификация қилинган эди. 

Шу сабабдан, «Специя»га қарши беллашувда мураббий техник зонага киритилиши мумкин эмасди ва 59 ёшли мутахассис ўйинни автобусдан кузатишни маъқул топди. 

Маълумот учун, «жаллороссилар» А Серия 27-туридан сўнг, 44 очко тўплаган ҳолда, 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар