26.02.2022 19:34
3156
Кейн – Сон тандеми Лэмпард ва Дрогбанинг АПЛдаги рекордини янгилади

АПЛ 27-тури доирасидаги «Лидс» - «Тоттенҳэм» (0:4) учрашувида лондонликлар ҳужум чизиғи АПЛ рекордини янгилади. 

Ушбу баҳсда Ҳарри Кейн – Сон Ҳён Мин тандеми «Тоттенҳэм»га 37-голни келтирди. Бу АПЛ рекордига айланди.

Бунгача АПЛда фақатгина «Челси» ҳужум чизиғидаги Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард жуфтлиги «Челси»га 36та гол келтирган эди. Кейн «Лидс»га қарши учрашувда Соннинг голига ассистентлик қилиши билан ушбу жуфтлик АПЛ рекордини янгилашди.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» бугунги ғалаба эвазига очколари сонини 42тага етказиб, 7-ўринга чиқиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар