23.02.2022 15:06
2032
«Бавария» Гнабри билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти

«Бавария» футболчиси Серж Гнабри клубни тарк этиши мумкин. 

Немис нашрларининг маълум қилишича, 2 феврал куни мюнхенликлар спорт директори Ҳасан Салиҳамижич Германия миллий жамоаси аъзосининг агентлари билан учрашган. Ушбу музокара вақтида томонлар шартнома масаласида умуман келиша олмаган ва келгуси музокаралар орқароққа сурилган. 

Вингер ўз жамоадошлари Лерой Сане ва Кингсли Коман каби 15-20 млн евро атрофида йиллик маош олмоқчи. АПЛ грандлари — «Челси» ва «Тоттенҳэм» унга ушбу суммани тўлашга тайёр. Шунинг учун, Гнабри Премьер-лига клублари вариантини ҳам назардан қочирмаяпти. 

Маълумот учун, 26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар