22.02.2022 01:19
6589
Теглар
А Серия. «Наполи» ҳам 1-ўринга кўтарилиш имкониятидан фойдалана олмади

Италия чемпионатининг 26-турида «Наполи» сафарда аутсайдерлардан бири «Кальяри» билан баҳс юритиб, 87-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди ва 1-ўринга кўтарила олмади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турда пешқадам «Милан» (56) ва 2-ўриндаги «Интер» (54) ҳам очко йўқотганди.

Неаполь клуби 54 очко 3-поғонада қолди. «Кальяри» 22 очко билан 18-ўринга жойлашган.

А Серия. 26-тур
Кальяри — Наполи 1:1

21 февраль, «Сардиния Арена»
Голлар: Перейро (58) — Осимҳен (87). 
Кальяри – Краньо, Белланова, Гольданига, Альтаре, Ловато, Далберт (Ликояннис, 90+4), Базелли (Дзаппа, 82), Дейола, Грасси (Марин, 75), Перейро (Паволетти, 83), Жоао Педро. 
Наполи – Оспина, Ди Лоренцо (Малькюи, 27; Дзаноли, 83), Кулибали, Жезус (Фабиан Руис, 67), Рраҳмани, Руй, Демме (Унас, 67), Зелиньски, Элмаз, Мертенс, Петанья (Осимҳен, 67).
Огоҳлантиришлар: Жоао Педро (35), Малькюи (42), Кулибали (64).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар