20.02.2022 09:41
7025
Моуриньо «Верона» билан ўйинда ҳакамга «телефон қўнғироғи» ишорасини кўрсатганидан сўнг майдондан четлатилди

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Сериянинг 26-туридан ўрин олган «Верона» (2:2) билан ўйинда майдондан четлатилди.

Португалиялик мутахассис ўйин давомида ҳакамнинг қарорларидан бир неча бор норозилигини билдирди. Қўшиб берилган вақтда эса бош ҳакам Лука Пайретто 59 ёшли мураббийга «телефон қўнғироғи» ишорасидан сўнг қизил карточка кўрсатди.

Моуриньо трибуна остига кетишдан олдин «Верона» бош мураббийи Игорь Тудор билан қучоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо мавсум давомида ҳам Италия чемпионати ҳакамлари ишини кўп бор танқид қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар