20.02.2022 08:25
2654
Конте: «Режага амал қилдик, аммо бир ғалаба етарли эмас. Бу ўйингача кетма-кет 3 бор ютқазгандик»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 26-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (3:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, баҳс ҳиссиётларга бой бўлди. Ажойиб ўйин. Яхши дақиқалар ўтказдик ва режамизга амал қилдик. 

«Манчестер Сити» умумий ўйин вақтининг 65-70 дақиқасида тўпга эга бўлди, шунинг учун биз тактик жиҳатдан яхши ўйнашимиз керак эди. Лекин ҳимояланишда ҳам биринчи навбатда ҳужум ҳақида ўйлаш керак. 

Ажойиб жамоага қарши баҳсда вазиятлар яратдик ва ажойиб голлар урдик. Бу ғалаба бизга ишонч бағишлайди. Кетма-кет 3та мағлубиятдан кейин «Сити» билан ўйнаш осон эмасди. 

Ўйинимизга қўшиш устида ишлаяпмиз. Мағлубиятни кўргани кўзим йўқ. Бундай муносабат билдириш жуда муҳим эди. 

Ҳарри Кейн, албатта, биз учун жуда муҳим футболчи. Бугун ҳужумчиларимиз жуда яхши ўйнашди. Ҳарри тўпни яхши ушлаб турди. 

Биргина ғалаба етарли эмас. Унгача кетма-кет 3та мағлубиятга учраганимизни унутманг. Аммо «Сити»ни мағлуб этиш ажойиб», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар