20.02.2022 03:00
1556
Теглар
Бундеслига. «Ҳоффенҳайм»да иродали ғалаба, «Айнтрахт»да мағлубият ва бошқа натижалар

Германия чемпионатида 23-турдан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди. 

«Ҳоффенҳайм» (37, 4-ўрин) сафарда «Вольфсбург» (27, 12-ўрин) устидан иродали ғалабага эришиб, 4-ўринни сақлаб қолди. 

«Аугсбург»ни (22, 16-ўрин) меҳмонда енгган «Фрайбург» (37, 5-ўрин) ҳам топ-4 учун курашни давом эттирмоқда. 

«Айнтрахт» (31, 10-ўрин) «Кёльн»га (35, 6-ўрин) имкониятни бой берди.

Шунингдек, тур доирасида «Арминия» (25, 14-ўрин) «Унион»дан (34, 9-ўрин) устун келди, «Штутгарт» (19, 17-ўрин) ва «Бохум» (29, 11-ўрин) муроса йўлини танлашди. 

Бундеслига. 23-тур. 19 февраль

Вольфсбург — Ҳоффенҳайм 1:2
Голлар:
Винд (36) — Бруун-Ларсен (73), Крамарич (78). 

Аугсбург — Фрайбург 1:2
Голлар:
Грегорич (16) — Петерсен (4), Шлоттербек (26). 

Арминия — Унион Б 1:0
Гол:
Окугава (53). 

Штутгарт — Бохум 1:1
Голлар:
Белла-Котчап (56, автогол) — Левен (90+4).

Кёльн — Айнтрахт 1:0
Гол:
Модест (84).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар