20.02.2022 09:40
1601
Анчелотти: «Ҳуштакбозлик? Мухлисларга «Реал»нинг ўйини ёқмади. 1-бўлимдан ҳеч ким мамнун эмасди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 25-туридан ўрин олган «Алавес»га (3:0) қарши ўйинда мухлисларнинг ҳуштакбозликлари ҳақида гапирди.

«Бизга бу ўйин керак эди. Биринчи бўлим қийинроқ бўлди, бизга баъзи сифатлар етишмади.

Ҳужум триомиз ажойиб ҳаракат қилди. Ўйиннинг биринчи бўлимида камчиликларимиз бор эди, лекин уларни тузатдик. Рақиб ҳам биринчи бўлимда кўпроқ босим ўтказди.

Мухлисларнинг ҳуштакбозлигига келсак, ўйинимизга шундай баҳо беришди. Уларга ёқмади, буни кўрсатишди. Биринчи бўлимдаги ўйиндан ҳеч ким мамнун эмасди», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар