Франция ОАВлари «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессини танқид қилаётган бир пайтда аргентиналик собиқ футболчи Серхио Агуэро миллий жамоадаги собиқ жамоадошини қўллаб-қувватлади.
«Франция ОАВлари Мессини руҳан ўлдиришмоқда. Улар ўйинни тескари туриб томоша қилаётгандек. Лео яхши ўйнаётганлигини улар кўришмаяпти. Месси ҳар доим қолганлардан 5 баравар даражада савиялироқ ўйнаган», - дейди Агуэро Radio10 билан суҳбатда.
Аввалроқ, «ПСЖ» «Нант»га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрагач, Le Parisien Мессининг ҳаракатларини 4,5 баллга, «Реал»га қарши пенальтидан фойдалана олмагач, парижликлар сафидаги энг ёмон ўйинчи сифатида қайд этганди.
Маълумот учун, 34 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум парижликлар сафида Франция чемпионатида 15 ўйинда 2та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилган.