17.02.2022 18:27
3723
Теглар
Месси: «ЕЧЛда ғолиб бўлиш жуда қийин, ҳар доим ҳам совринни энг яхши жамоа ютмайди»

«ПСЖ» форварди Лионель Месси жамоасининг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши имкониятлари ҳақида гапирди.

«Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш жуда қийин. Чунки бу турнирда энг яхши клублар қатнашади. Шу боис ҳар қандай кичик хато исталган жамоани турнирдан чиқариб юборади.

Ўйлайманки, бизда турнир ғолиби бўлишга ҳаракат қила оладиган жамоа бор. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади ва барча ишни уддалай оламиз. Аммо хотиржамлик ва совуққонликни сақлашимиз шарт. 

Такрорлайман, Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиқиш жуда қийин. Бу турнирда ҳар доим ҳам энг кучли жамоа совринни ютмайди. Ҳар ўйинда қандай қилиб энг кучли жамоага айланиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб, кичик деталларгача ҳам тайёрланиш шарт. Ҳар ҳолда энг кучли жамоалар ўз мақсадларига ета оладилар. Биз ҳам шунга интиламиз», - дейди аргентиналик 34 ёшли ҳужумчи «ПСЖ» сайтига.

Маълумот учун, «ПСЖ» ЕЧЛ 1/8 финали биринчи баҳси доирасида ўз майдонида «Реал»ни мағлуб (1:0) этди. Жавоб учрашуви 9 март куни Мадридда ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар