17.02.2022 02:19
2924
Теглар
Ла Лига. «Атлетико» қолдирилган ўйинда сўнгги ўриндаги «Леванте»га ютқазиб қўйди

Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Атлетико» кутилмаганда Мадридда аутсайдер «Леванте»га мағлуб бўлди. Мелеронинг голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

Эътиборлиси, амалдаги чемпион «Леванте»ни қаторасига 4-ўйинда мағлуб эта олмади. Симеоне жамоаси ўтган мавсумда ҳам ўз уйида ютқазиб қўйганди (0:2).

«Леванте» очколарини 14тага етказиб, ҳамон сўнгги 20-поғонада. 39 очкоси бор «Атлетико» 4-ўринга кўтарилиш имкониятидан фойдалана олмай, 5-поғонада қолди.

Ла Лига. 21-тур
Атлетико — Леванте 0:1

16 февраль, «Ванда Метрополитано»
Гол: Мелеро (54).
Атлетико – Облак, Савич, Хименес, Рейнилду (Лоди, 78), де Пауль (Фелиш, 64), Лемар (Эррера, 78), Коке (Врсалько, 65), Кондогбиа, Льоренте, Корреа, Кунья (Суарес, 65). 
Леванте – Карденас, Мирамон, Касерес, Дуарте, Робер, Сон, Мелеро (Коке, 89), Барди (Мальса, 62), Пепелу (Вукчевич, 89), Рохер Марти (Моралес, 68), Де Фрутос (Дани Гомес, 68).
Огоҳлантиришлар: де Пауль (26), Пепелу (70), Гомес (76), Савич (85), Мирамон (85), Корреа (90+6), Сон (90+7).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар