13.02.2022 10:42
1304
Анчелотти: «Омадимиз келмади — 2 бор тўсинни нишонга олдик. Аммо ўйиндан мамнунман»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган «Вильярреал» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Иккинчи бўлимдан қониқиш ҳосил қилдим, биринчисидан фарқли ўлароқ, жуда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин кўплаб голли вазиятларга эга бўлдик, худди шу руҳда давом этишимиз керак. Хафа бўлишдан кўра кўпроқ мамнунлик бор. 

Биринчи бўлимда бизда тажовузкорлик этишмади. Орқага қадам ташлашингиз мумкин, аммо тажовузкор ўйнаш керак, биринчи бўлимда бундай бўлмади. Иккинчисида эса ўзимизни яхшиладик ва тўпни тезда қайтариб олдик. 

Бироз омадимиз келмади, чунки икки марта тўсинни нишонга олдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши сейвлар қилди. 

Бэйл яхши ўйнади. Ундан майдонда баъзи ишларни бажаришини сўрадик ва у яхши ишлади. Ла Лига — ҳали ҳам ҳамма учун қийин турнир. Ғолиб бўлмагунингча, қийин бўлади», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради El Desmarque.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар