11.02.2022 20:31
18320
«Рома» футболчилари Моуриньонинг «Интер»га қарши ўйиндан кейин кийиниш хонасида айтган гаплари ОАВда тарқалганидан норози

Италия кубоги 1/4 финали доирасидаги «Интер» - «Рома» (2:0) учрашувидан кейин римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг кийиниш хонасида ўйинчиларга қарата айтган гаплари Италия ОАВларида тарқалгани футболчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Corriere dello Sport хабарига кўра, Миландаги мағлубиятли ўйиндан кейин кийиниш хонасида Жозе Моуриньонинг жаҳл устида футболчиларнинг нафсониятига тегадиган сўзлари оммага тарқалгани ўйинчиларга ёқмаган. Айниқса, «эркакларга хос жиҳатлар йўқлиги энг катта камчилик» ҳақидаги гаплари аксарият ўйинчиларда португалиялик мутахассисга нисбатан нафрат уйғотган.

Мураббийнинг гаплари ОАВда тарқалгач, «Рома» таркибидаги бир қатор ўйинчилар ички гапларни ташқарига тарқалаётганидан жазавага тушган. Улар Моурнинг гапларини ким ташқарига чиқараётганини излашга тушган. Ўша пайтда «Рома» кийиниш хонасида мураббий ва футболчилардан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

«Жамоа ички муҳитига дарз кетган. Аксарият ўйинчилар Моуриньодан норози ва мавсум якунида клубни тарк этиш ҳақида ўйлашмоқда», - дейилади нашр хабарида.

Маълумот учун, «Рома» А Серия 24-туридан кейин 39 очко билан 7-ўринда бормоқда. Италия кубогида эса иштирокини чоракфиналда якунлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар