10.02.2022 14:59
1640
Теглар
Пекин-2022. Қорда югуриш. Тереза Йоҳауг Пекин Олимпиадасидаги иккинчи олтин медалини қўлга киритди

Пекин-2022 қишки олимпия ўйинлари давом этяпти. 

Қорда югуриш спортида аёллар ўртасида классик услубда 10 км масофага ўтказилган пойгаларда норвегиялик Тереза Йоҳауг ғолибликни қўлга киритди. Ундан кейинги ўринларни мос равишда финляндиялик спортчилар Кертту Нисканен ва Криста Пярмякоски эгаллади. 

Эслатиб ўтамиз, Тереза Йоҳауг 5 феврал кунги дастурда скиатлон йўналишида ҳам чемпион бўлганди. 

Қорда югуриш. Классик услуб. Алоҳида старт
Аёллар:

1. Тереза Йоҳауг (Норвегия) – 28.06,3 

2. Кертту Нисканен (Финляндия) – 0,4

3. Криста Пярмякоски (Финляндия) – 31,5

4. Наталья Непряева (Россия) – 31,6

5. Катарина Ҳенниг (Германия) – 43,4

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар