Расман: «Боруссия» Зюле трансферини эълон қилди
«Бавария» клуби ҳимоячиси Никлас Зюле янги мавсумдан фаолиятини «Боруссия»да давом эттиради. Дортмунд клуби трансфер ҳақида расман эълон қилди.
Клуб 26 ёшли германиялик ҳимоячининг ёзги трансфер ойнасида жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилишини маълум қилган. Томонлар 4 йиллик келишувга эришган бўлиб, унга кўра Зюле 2026 йилга қадар Дортмунд клуби шарафини ҳимоя қилади.
Аввалроқ, Зюле Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмагани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Никлас 5 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келмоқда.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар