06.02.2022 10:52
4348
Моуриньо: «Ҳакам тўғри қарор чиқарган бўлса, демак, футболнинг номини ўзгартириш керак. «Рома» — ҳокимиятдагилар назарида кичкина клуб»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Сериянинг 24-туридан ўрин олган «Женоа» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Беллашувда генуяликлар 68-дақиқада камчиликда қолишди. Ўйин охирида эса римликлар Николо Заньолонинг аниқ зарбаси натижасида гол уришга муваффақ бўлишди. Аммо ВАР ҳужум вақтида Абраҳам қўполлик ишлатганини аниқлаб, голни бекор қилди. Дзаньоло эса ҳакамга эътирози туфайли майдондан четлатилди.

«Агар ҳакам тўғри қарор чиқарган бўлса, кўп йиллардан бери халқ севиб келган спортимиз ўзгарибди. Бу — бошқа спорт тури. Агар Абраҳам қўполлик қилган бўлса, бу энди футбол эмас. Келинг, буни бошқа нарса дейлик. Футболнинг номини ўзгартиришимиз керак.

«Рома» учун дежавю. Бу мавсумда биз билан кўп марта шундай ҳолатлар содир бўлди. 

Дзаньолонинг четлатилиши? Ҳакам билан гаплашдим, у хато қилди деб ўйлайман. Агар Заньоло «Интер», «Ювентус» ёки «Милан»да ўйнаганида ҳам худди шундай бўлармиди? 

Николога мавсум давомида бир неча бор қўполлик ишлатилди, аммо пенальтилар берилмади. У эса эътироз билдиради. Заньолодек ижодкор футболчида аллақачон 7-8та сариқ ва 2та қизил карточка бор.

У бугун жаноб Абиссодан (ҳакам) 3 марта «Нега ҳуштак чалдинг?» — деб сўради, аммо бу ҳақорат эмасди. Сизнингча худди шундай вазиятда «Интер» стадионида Лаутарога, «Ювентус» майдонида Кьеллинига, «Сан-Сиро»да Ибраҳимовичга қизил карточка кўрсатилармиди?

Яна бир вариант ҳам мавжуд. «Рома» — ҳокимиятдагилар назарида кичик клуб. Шу ерда тугатаман. Ҳозирги Моуриньо бу ерга 7 ой олдин келганидан фарқ қилади», — дейди португалиялик мураббий DAZN'га берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар