05.02.2022 18:18
4244
«Ўз оёғимизга қарата ўқ узмаслик лозим». Хави Дембеле билан ҳозирги вазият ҳақида

«Барселона» бош мураббийи Хави қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмаган ва ҳалигача шартномани узайтирмаётган Усмон Дембеленинг таркибдан четлатмаслик қарорини тушунтирди.

«Дембеле билан шартномани узайтириш борасида бир қарорга келинмади. Бироқ шунга қарамай, Усмон жамоанинг тўлақонли аъзоси ва бир қисмидир. Унинг амалдаги шартномаси бор.

Биз ўзаро учрашиб унинг таркибда қолиши қарорига келдик. Ҳар қандай вазиятга қарамай, ўз оёғимизга қарата ўқ узмаслик лозим. Аксинча, зарур пайтда унинг хизматидан фойдаланишимиз керак.

Дембеле ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини яхши профессионаллардек тутмоқда. Унинг таркибда бўлиши клубнинг қарори. Қачон зарур деб ҳисобласам, уни майдонга тушираман», - дейди Хави Diario Sport билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лига жорий турида эртага, 6 февраль куни «Атлетико»ни қабул қилади. Хави ушбу баҳс қайдномасига Усмон Дембелени ҳам киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар