Шомуродов январь ойининг энг чиройли голи муаллифи бўлишга даъвогар
Римнинг «Рома» клуби январь ойининг энг чиройли голи номига даъвогарларни эълон қилди.
Клубнинг инстаграм саҳифасидаги сўровномада ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг голи ҳам қатнашмоқда. Элдор Италия кубоги 1/8 финали доирасидаги «Лечче»га қарши баҳсда (3:1) жамоасининг ўйиндаги сўнгги голига муаллифлик қилганди.
«Ойнинг энг яхши голи» номига Лоренцо Пеллегринининг «Ювентус» (3:4) дарвозасига жарима зарбасидан киритган голи ҳам номзод сифатида кўрсатилган. Сўровномада қатнашиш учун қуйидаги манзилга ўтинг.
Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсум А Серияда 18 ўйинда 2та гол ва 3та ассист, кубок баҳсларида эса 1 ўйинда битта гол киритган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар