03.02.2022 13:19
6118
Хави ва Лапорта Дембеле масаласида келиша олмаяпти

«Барселона» президенти Жоан Лапорта ва бош мураббий Хави Эрнандес жамоа футболчиси Усмон Дембеле борасида бир тўхтамга кела олмаяпти. 

Президент Усмонни олдиндаги ярим мавсум давомида майдонга туширмасликни талаб қилмоқда. Шу тарзда, уни янги шартнома имзолаш ёки шартномани бекор қилишга кўндиришни мақсад қилган. 

Ўз навбатида, Хави Усмонни захрига ўринсиз михлаб, жамоадаги ички муҳитни бузмоқчи эмас. Устига-устак, испаниялик мутахассис Франция миллий жамоаси аъзосининг ёрдами жамоага мавсумни яхшироқ натижалар билан якунлашга имкон беришига ишонмоқда. Шунингдек, каталонияликларнинг янги футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам Дембеле билан «Боруссия Дортмунд»да бирга ўйнаган ва унинг майдонда бўлиши габонлик футболчининг жамоага мослашиб кетишига ёрдам беришига ишонмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «Барса» ҳанузгача 24 ёшли футболчи билан янги шартнома масаласида келиша олмаяпти ва у билан шартномани бекор қилишга уриниб кўрмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар