02.02.2022 14:07
1999
«Рома» футболчиси учун «Тоттенҳэм» ва «Ювентус» кураш олиб боради

«Рома» ҳужумчиси Николо Заниоло клубини ўзгартириши мумкин. 

«Calciomercato» хабарига кўра, италиялик футболчининг ўзи Римни тарк этиш ниятида. Бунга сабаб «жаллороссилар»нинг бош мураббийи Жозе Моуриньо у билан тўлиқ ижобий муносабатда эмас. 

Римликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган 24 ёшли футболчига «Ювентус» ва «Тоттенҳэм» қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, Заниоло жорий мавсум барча мусобақаларда 26та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар