31.01.2022 17:36
6138
Теглар
«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Ла Лига клубига ўтмоқда

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби яримҳимоячиси Брайан Гил мавсумнинг қолган қисмини Испанияда ўтказадиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Брайан Гилл бугун, 31 январь куни Англиядан Испанияга етиб келган. Брайан мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида «Валенсия»да ўтказиши кутилмоқда. «Тоттенҳэм» 20 ёшли испаниялик футболчини ярим йиллик ижарага берган.

Гилл ёзда «Севилья»дан «Тоттенҳэм»га ўтганди. Лондонликлар ушбу футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаб, унинг ўрнига Андалусия клубига ўз яримҳимоячиси Эрик Ламела ва яна 25 миллион евро тўлаши ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар