31.01.2022 15:32
1718
«ПСЖ» қишда Дембелени трансфер қилмоқчи эмас

«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле қишки трансферлар ойнаси вақтида «ПСЖ»га ўтмайди. 

«Le Parisien» нашрининг маълумот беришича, парижликлар 24 ёшли футболчини январда харид қилмоқчи эмас. Бунга сабаб Маурисио Почеттино ўз таркибига бошқа футболчилар олиб келмоқчи эмас. 

Ўз навбатида, клуб раҳбарияти ҳам франциялик футболчи учун катта пул сарфламоқчи эмас ва уни ёзда эркин агент сифатида таркибига қўшиб олмоқчи. 

Аввалроқ, «Барселона» қишки трансферлар ойнаси ёпилишидан аввал Дембелени сотмоқчи эканлиги ва унга «Тоттенҳэм»дан ҳам қизиқиш мавжудлиги маълум қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар