31.01.2022 15:40
5581
Пике «Барселона» ва Дембеле ўртасидаги можаролар ҳақида гапирди

«Барселона» футболчиси Жерар Пике «Twitch»даги жонли эфири вақтида клуб ва Усмон Дембеле ўртасида бўлаётган можаролар ҳақида гапириб ўтди. 

«Футбол бу — атрофида жуда катта пул айланадиган бизнес. Унда ҳамма ўз манфаати йўлида ҳаракат қилади. 

Мен иккала тарафни ҳам тўғри тушунаман ва умид қиламанки, улар биргаликда энг тўғри ечимни топа олишади», — деди ҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеленинг шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз якунига етади, аммо футболчи каталонияликлар билан янги шартнома тузишга шошилмаяпти. Бунга жавобан «кўк-анорранглилар» уни қишдаёқ сотиб юбормоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар