Тошкентда 22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати якунланди.
Эркаклар ўртасида барча — 13та вазнда иштирок этган Ўзбекистон миллий жамоаси 12та олтин ва 1та бронза медални қўлга киритди.
Олтин медаль:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Мухаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Хуршид Расулжонов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Жавлон Йўлдошев
-71 кг: Азизбек Тожиев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Тимур Мержанов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза:
-92кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
Аёллар ўртасида эса 12та вазннинг 11тасида иштирок этган вакилларимиз 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалига сазовор бўлди.
Олтин:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобокулова
-52 кг: Феруза Казакова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
Кумуш:
-54кг: Нигина Ўктамова
Бронза:
-57кг: Ситора Турдибекова
-60кг: Дилфуза Бекова
Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 20та медаль билан 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Ўзбекистонга асосий рақиб бўлиши кутилган Қозоғистон миллий жамоаси мамлакатдаги сиёсий вазият сабаб қатнашмади.