«Лион» Ле Чельсони ижарага олиш борасида келишувга эришди
«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Жованни Ло Чельсо Франция биринчи дивизионига қайтиши мумкин.
Аргентина миллий жамоаси футболчиси «Лион» клубига ижара асосида бориб қўшилиши мумкин. Ло Чельсо «шпорлар» сафида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганидан норози ва вазиятни ўзгартиришни истамоқда.
Француз клуби 25 ёшли футболчи маошининг ярмини тўлаб беришга тайёр. Шунингдек, улар ижара шартномасида кейинчалик сотиб олиш бандининг бўлмаслигига ҳам рози.
Эслатиб ўтамиз, Жованни Лига 1 вакили «ПСЖ» шарафини 2016—2019 йиллар мобайнида ҳимоя қилган.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар