ЖЧ-2022 саралаши. Саудия Арабистони Уммонни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади
ЖЧ-2022 Осиё саралаши учинчи раунди 7-тури доирасидаги навбатдаги баҳс якунига етди.
«В» гуруҳи пешқадами Саудия Арабистони Уммонга қарши саф тортиб, Ал-Бираканнинг 48-дақиқадаги ягона голи эвазига муҳим уч очкога эга чиқди.
Натижада, пешқадам саудлар 7-ўйиндаги 6-ғалабага эришган ҳолда очколари сонини 19тага етказишди ва ЖЧ-2022 сари яна бир муҳим қадамни ташлашди. 1 февраль куни ўтадиган навбатдаги турда Япония ёки Австралиянинг очко йўқотиши ва саудларнинг ғалабаси уларга мундиал йўлланмасини муддатдан аввал тақдим этиши мумкин.
ЖЧ-2022. Осиё 3-саралаш босқичи.
В гуруҳи. 7-тур
Саудия Арабистони – Уммон – 1:0
Гол: Фирас Ал-Биракан, 48.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар