24.01.2022 22:57
1895
Жереми Бога «Сассуоло»дан «Аталанта»га ўтди

«Сассуоло» форварди Жереми Бога фаолиятини «Аталанта»да давом эттирадиган бўлди. 

Бергамо клуби расмий сайти кот-д'Ивуарлик 25 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. «Аталанта» Богани сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунига қадар ижарага олди. Бога мавсум якунида «Аталанта»нинг тўлақонли аъзосига айланади.

Аввалроқ, Бергамо клуби Жереми трансфери учун ёзда «Сассуоло»га 22 миллион евро тўлаши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Бога жорий мавсум Италия чемпионатида 12 ўйинда 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар