20.01.2022 23:12
4056
Африка миллатлар кубоги. Жазоир Кот-д`Ивуарга мағлуб бўлиб, плей-офф босқичига чиқа олмади

Африка миллатлар кубоги 3-тури доирасидаги E гуруҳи учрашувлари якунланиб, плей-офф йўлланмаси эгалари маълум бўлди.

Кот-д`Ивуар миллий жамоаси турнир фаворитларидан бири сифатида эътироф этилган Жазоирни мағлуб этиб, Маҳрез ва унинг жамоадошларини гуруҳ босқичида қолдирди – 3:1. 

Гуруҳдаги иккинчи учрашув эса Сьерра-Леоне ва Экваториал Гвинея ўртасида кечиб, гвинеяликлар Ганетнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, Кот-д`Ивуар 7 очко жамғариб гуруҳ ғолиби сифатида нимчоракфиналда Мисрга қарши тўп сурса, 6 очко билан 2-ўринни эгаллаган Экваториал Гвинеянинг 1/8 финалдаги рақиби F гуруҳи ғолиби бўлади. Жазоирликлар 3 ўйинда 1 очко жамғариб, сўнгги 4-ўринда қолишди.

Маълумот учун, Жазоир Африка миллатлар кубоги-2019 чемпиони саналиб, Камерунда ўтаётган турнирга амалдаги ғолиб сифатида ташриф буюрганди.

Африка миллатлар кубоги. 3-тур

E гуруҳи.

Кот-д`Ивуар – Жазоир 3:1
Голлар: 1:0 – 22 Кессиэ, 2:0 – 39 Сангаре, 3:0 – 54 Пепе, 3:1 – 73 Бендебка.
Кот-д`Ивуар – Сангаре, Орье (Маига, 69), Дели (Канон, 68), Коссуну, Конан, Сери, Кессиэ, Сангаре (Диэ, 69), Градель, Аллер, Пепе (Заа, 85).
Жазоир – Мболи, Аталь (Бенайяда, 80), Манди, Бедран, Бенсебайни, Беннасер (Бендебка, 62), Зеррауки, Белаили (Булая, 80), Маҳрез, Бунеджа (Браими, 62), Бенрахма (Слимани, 46).

Сьерра-Леоне – Экв. Гвинея 0:1
Гол: 0:1 – 38 Ганет.
Сьерра-Леоне – Нбали, Какэй, Колкер, Бангура, Райт (Каллон, 75), Камара, Куи, Думбуя (Буйя-Турей, 46), Камара, Бунду (Камара, 53), Камара.
Экв. Гвинея – Овоно, Акапо, Обианг, Коко, Ндонг, Миранда (Белима, 88), Ганет, Пепин (Буйла, 64), Бикоро (Нлаво, 64), Сальвадор, Дориан (Нсуэ, 75).
Четлатиш: Куи (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар