18.01.2022 00:22
4059
Теглар
The Best. Левандовски – қаторасига иккинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси

ФИФА 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.

The Best соврини қаторасига иккинчи йил «Бавария» клуби ва Польша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскига насиб этди. 

33 ёшли форвард ўтган мавсумда Мюнхен клуби сафида Бундеслига ва Германия Суперкубогида ғолиб бўлди. Шунингдек, 69та гол билан йилнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Даъвогарлар орасида Лионель Месси («ПСЖ»/Аргентина) ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»/Миср) ҳам бор эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар