18.01.2022 13:13
1660
«Интер» Дибалани трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала клубини тарк этиши мумкин. 

«La Gazette dello Sport»нинг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни «Интер» жиддий кузатиб боряпти. Туринликлар аргентиналик ҳужумчи билан шартнома имзолашни яна ортга суришди ва «Интер» бундан фойдаланиб қолиши мумкин. 

«Интер» ижрочи директори Жузеппе Маротта Дибала билан шартнома тузиш масалаларини муҳокама қилишга тайёр турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Паулонинг «кекса сеньора» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар