17.01.2022 12:28
6742
Моуриньо «Эвертон» таклифига рад жавобини берди. Мерсисайдликлар шорт-листида яна 6 мураббий бор

«Рома» устози Жозе Моуриньо «Эвертон»ни бошқаришни хоҳламади. 

16 январь куни Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқарган мерсисайдликлар португалиялик мутахасисга жамоани бошқариш таклифини беришди, аммо рад жавобини олишди. 

Ливерпуль клуби шорт-листидан Фрэнк Лэмпард (ишсиз), Уэйн Руни («Дерби»), Роберто Мартинес (Бельгия миллий жамоаси), Грэм Поттер («Брайтон»), Руди Гарсия (ишсиз) ва Данкан Фергюсон (ёрдамчи мураббий) ҳам ўрин олган.

«Эвертон» АПЛда 19та турда 19 очко тўплаб, 16-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар