14.01.2022 19:07
4582
Теглар
«ПСЖ» Месси қачон сафга қайтишини маълум қилди

«ПСЖ» клуби расмий сайти жамоага ёрдам бера олмаётган ўйинчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Парижликлар форварди Лионель Месси коронавирус юқтириб олганидан кейин тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Клуб хабарига кўра, аргентиналик 34 ёшли ҳужумчи тиббиёт ходимлари назоратида тикланиш машқларини бажармоқда ва кейинги ҳафтада жамоавий машғулотларга қўшилади.

Шунингдек, Неймар ҳам клубнинг тиббий бўлими назоратида бўлиб, машғулот марказида якка тартибда жароҳатдан тикланиш билан банд. 

Маълумот учун, «ПСЖ» 15 январь куни «Брест»га қарши майдонга тушади. Ўйин соат 01:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Месси қишки танаффусда Аргентинада бўлиб, коронавирус юқтириб олгани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар