14.01.2022 11:28
1899
Теглар
Клопп: «Кўпчиликда ўйнагандан кўра гол урганимиз яхши эди. Четлатишдан сўнг босим остида қолдик»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия Лига Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Арсенал» (0:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйлашимча, ўйинни жуда яхши бошладик. Бу — мен хоҳлаган старт. 

Кўпчиликда ўйнагандан кўра гол урганимизда яхшироқ бўларди. Четлатишдан сўнг босим остида қолгандек эдик. Устига-устак ўйин олдидан таркибга ўзгартириш киритишга мажбур бўлгандик. 

Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик. Бу ёрдам берди. Бизда голли вазиятлар бўлди, аммо бу етарли эмасди. 

Қарама-қаршилик икки ўйиндан иборат. 0:0дан сўнг имкониятимиз йўқ, деб ўйлаганимни эслай олмайман. Қўлимиздан келганини бажарамиз», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС.

Жавоб баҳси 20 январь куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар