14.01.2022 16:40
2045
«Динамо» Евгений Чумак билан шартнома имзолади

2022 йилги Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси таркибини кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» жамоаси сафига Евгений Чумак келиб қўшилди. Украиналик 26 ёшли яримҳимоячи билан 1 йиллик шартнома имзоланди.

Евчений Чумак Киевнинг «Динамо» клуби тарбияланувчиси саналиб, «Динамо Киев» асосий таркибида 2та ўйин ўтказган. Шунингдек, фаолияти давомида «Говерла» (Украина, 2015), «Торпедо-БелАЗ» (Беларус, 2016), «Карпати» (Украина, 2016), «Днепр» (Могилёв, 2017), «Десна» (Украина, 2018), «Бунёдкор» (Ўзбекистон, 2019), «Металлург» (Ўзбекистон, 2020), «Турон» (Қозоғистон, 2021) клублари шарафини ҳимоя қилган. 

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» клуби 5 январдан буён Самарқандда янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Клуб 30 январга қадар ўз қароргоҳида машғулот олиб боради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар