14.01.2022 14:45
2124
«Аякс» Нерес трансфери борасида «Шахтёр» билан келишувга эришганини эълон қилди

«Аякс» яримҳимоячиси Давид Нерес фаолиятини «Шахтёр»да давом эттиради. 

Донецк клуби 24 ёшли бразилияликни 12 млн еврога сотиб олди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 16 млн еврога етиши мумкин.

Ҳавбек янги жамоаси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома тузади.

Нерес «Аякс»да 2016 йилдан бери ўйнарди. У бу мавсумда амстердамликлар сафида 21та баҳсда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар