14.01.2022 14:40
551
«Арсенал» «Ювентус» яримҳимоячисини ижарага олиш борасида музокараларни давом эттирмоқда

«Арсенал» ва «Ювентус» яримҳимоячи Артур трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда. 

Лондон клуби бразилиялик ҳавбекни мавсум сўнгигача ижарага олиб, унинг июнгача бўлган маошини тўлаш таклифини берди. Футболчини сотиб олиш бўйича гап йўқ. 

Аммо туринликлар 25 ёшли яримҳимоячига ўринбосар топмагунча, уни қўйиб юборишмоқчи эмас. 

Артур бу мавсумда А Серияда 7та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар