14.01.2022 18:03
1589
АПЛ коронавирус сабабли яна бир ўйинни қолдирди

Англия Премьер-лигасида коронавирус бўйича вазият ўзгармаяпти.

BBC хабарига кўра, АПЛ «Бёрнли» – «Лестер» учрашувини номаълум муддатга қолдирган. 15 январь куни ўтиши лозим бўлган баҳс мезбон жамоа сафидаги коронавирус бўйича вазият ҳамда жароҳатлар сабабли қолдирилган. Ўйин ўтказилиши учун «Бёрнли» таркибида 13 нафар зарур футболчи ва бир нафар дарвозабон йиғилмаган.

Маълумот учун, шанба ва якшанба кунлари АПЛ 22-тури доирасидаги қолган 9та ўйин ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар