14.01.2022 14:06
5937
Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов XX-XXI аср тўпурарлари рейтингида топ-100дан ўрин олди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатини эълон қилди. 

Топ-100дан ўзбекистонлик собиқ ҳужумчилар Анвар Бердиев (71) ва Зафар Холмуродов (83) ҳам ўрин олди.

Статистикада ХХ асрда киритилган тўплар ҳам кўрсатиб ўтилган, аммо футболчилар эгаллаган ўринлар фақат ХХI асрдаги голлар сони бўйи тақсимланган.

Рейтингда топ-5дан Криштиану Роналду (487), Лионель Месси (475), Златан Ибраҳимович (391), Луис Суарес (352) ва Роберт Левандовски (328) жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар